Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 2 январь кунини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Қарорда айтилишича, Янги йил байрами муносабати билан аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2015 йил 2 январь жума куни дам олиш куни деб эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 132-моддасига асосан техник ишлаб чиқариш ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ҳолатларда ишлашга йўл қўйилиши қайд этилган.
Бажарилган ишлар учун компенсация ва ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157-моддасига мувофиқ амалга оширилиши ҳам белгилаб қўйилган.
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан 2014 йил 26 декабрь куни имзоланган.
Изоҳ (0)