Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни олдидан турли хил маънавий-маърифий тадбирлар, танловлар ўтказилмоқда. «Менинг армиям — менинг фахрим» деб номланган танлов ҳам ана шулар жумласидандир, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги Маънавият ва Маърифат маркази етакчи мутахассиси Феруза Фузайлова.
Ушбу кўрик танлов Мудофаа вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон бадиий академияси, «Камолот» ЁИҲ ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Унда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва маҳаллий аҳоли вакиллари расм чизиш, фото, плакат тайёрлаш, бисер ва тошлар билан безатиш ҳамда бошқа бир қатор халқ амалий санъати турлари бўйича ўз ижодий ишлари билан қатнашиши мумкин.
Танловда иштирок этиш истагида бўлганлар ўз ижодий ишларини керакли маълумотларни илова қилган ҳолда Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси, 98 манзилида жойлашган Қуролли Кучлар давлат музейига юбориши мумкин.
Иштирокчилар ҳаваскор ва профессионал бўлиши, якка ва жамоавий тартибда қатнашиши мумкин. Ғолибларни тақдирлаш маросими Ватан ҳимоячилари куни арафасида бўлиб ўтади. Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ишлар Қуролли кучлар давлат музейи, Тошкент фотосуратлар уйи ва Ўзбекистон бадиий академияси кўргазма залларида намойишга қўйилади.
Изоҳ (0)