Россиянинг «Чемпионат» сайти Россия Премьер Лигасида энг кучли зарбага эга футболчилар ўнлигини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Эътиборлиси, ушбу рўйхатдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳам ўрин олган. «Краснодар» футболчиси рейтингда тўртинчи ўринда кўрсатилган.
Аҳмедовдан олдинги ўринларни Халк, Сергей Игнашевич, Денис Глушаков эгаллаган бўлса, кейинги ўринларни Виталий Дьяков, Владимир Риков, Юра Мовсисян, Роман Ерёменко, Жоазиньо ва Роман Павлюченко эгаллаган.
Изоҳ (0)