АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол ўзининг хайрлашув мактубида ўзбек халқидан миннатдор эканини айтди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
«АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги вазифамни якунлар эканман, барча ўзбек аҳлига уч йил давомида менга кўрсатилган меҳрибончилик, меҳмондўстлик ва оқибат учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Бу ерда ўтказилган уч ярим йил давомида Республиканинг барча вилоятларида бўлдим ва сизнинг маданиятингизни, қадимий ва замонавий тарихингизни ҳамда бахтиёр заминингизнинг табиий гўзаллигини чуқурроқ ўргандим. Авваламбор, юксак меҳр ва ҳурмат билан сизларни ёдга оламан, Ўзбекистон аҳли.
Сизлар мустақилликка эришгандан кейинги қисқа муддат ичида ўз қадриятларингизга асосланган замонавий, гуллаб-яшнаётган давлат қуришга муваффақ бўлдингиз. Умид қиламанки, шу юртдаги элчи сифатида икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада яхшилашга эришдим. Мен ҳеч қачон Ўзбекистонни унутмайман. Доим Ўзбекистоннинг дўсти бўламан. Раҳмат, Ўзбекистон», — дейилган Америка элчисининг мактубида.
Изоҳ (0)