2015 йилда Ўзбекистонда автотранспорт воситаларига сиқилган газ учун баллонларини ўрнатиш бўйича сертификатлаштирилган марказлар тармоғини яратиш лойиҳаси бошланади, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».
Икки йил ичида республика бўйлаб 10 та шундай марказ қурилиши режалаштирилмоқда. Жанубий Кореянинг ENK компанияси хорижий инвестор сифатида қатнашадиган лойиҳанинг умумий қиймати 7,5 миллион долларга тенг бўлиб, бундан 2,5 миллион доллари 2015 йилда ўзлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда «Навоий» ЭИИЗда «Ўзавтосаноат» ва Италиянинг Landi Renzo S.p.A. компанияси иштирокида автомобиллар учун сиқилган газда ишловчи ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Avtosanoat – Landi Renzo қўшма корхонаси ташкил этилган.
Изоҳ (0)