Ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев ўзининг германиялик мураббийи Фриц Здунек ўлими муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди, деб хабар бермоқда «Спорт Экспресс».
«Бунга ишонолмаяпман, бундай қайғуни тасвирлаб беришга сўз ҳам тополмаяпман. Яқиндагина биз бирга машғулот ўтказган эдик. Фриц нафақат Германиядаги энг яхши мураббий, балки ажойиб инсон ҳам эди. Ўрнак учун ҳақиқий намуна эди. Мен уни таниганимдан ва у билан бирга ишлаганимдан фахрланаман», − деди WBA версияси бўйича собиқ жаҳон чемпиони.
Эслатиб ўтамиз, 67 ёшида юрак ҳуружидан вафот этган Здунек Чагаевдан ташқари ака-ука Кличколар, Феликс Штурм, Дариуш Михалчевски сингари машҳур боксчилар билан ишлаган.
Изоҳ (0)