LG Electronics компанияси 2015 йил аввалгиси каби инновацияларга бой бўлишини маълум қилмоқда.
Технологиялар ва дизайн
LG техника бозорининг сўнгги тенденцияларини диққат билан кузатар экан, янги урфга эргашувчи эмас, балки унинг яратувчиси бўлишга интилади. 2014 йил ёзида компания ўзининг узоқ кутилган лойиҳаси — G Watch «ақлли» соатларини тақдим этди. Қурилма экранининг кичиклиги ва стандарт дизайни туфайли рақобатбардошликни сақлаб қола олмади. Компания вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда янги G Watch R моделини ишлаб чиқарди. Бу модель катта юмалоқ экранли замонавий дизайни билан фарқланади.
G Watch R соатлари LG’нинг етакчи маҳсулотларидан бўлиб, компания уларни 2015 йилда янада ривожлантиради.
OLED технологияси ва квант нуқталари
2014 йил сентябрида компания 4K OLED TV’ни тақдим этиб, 4K Ultra HD’ни OLED билан бирлаштириш мумкинлигини исботлади.
Келгуси йил эса бозорда янги технология — квант нуқталари билан ишловчи телевизорлар пайдо бўла бошлайди. Гарчи улар 4K OLED TV каби ажойиб тасвир сифати билан ажралиб турмаса-да, ишлаб чиқариш жараёнининг соддалаштирилганлиги билан фарқланади ва органик нур таратувчи диодлар (OLED)дан фойдаланишдагига нисбатан анча паст нархда ҳам арзирли сифатга эга бўлиши таъминланиши мумкин.
Квант нуқталари технологияси оддий суюқ кристалли панелга қўшимча қатлам — махсус нур таратувчи элементлари бўлган плёнкаларни қўшишни назарда тутади.
Мобил компьютерлар
G3 sмартфони LG Electronics компанияси қачондир чиқарган маҳсулотларнинг энг «ақлли»сидир. Унга жойлаштирилган кучли аппаратлар ундан кўп функцияли режимда муаммосиз, самарали фойдаланиш имконини беради. Аммо таҳлилчиларнинг башоратига кўра, G3 каби бақувват мобил қурилмалар борган сари кучайиб бораверади, компаниялар эса мобил қурилмалар фойдаланувчиларининг талабларини қондиришга қаратилган унумдорликни ошириш йўлини тутади.
Мобил компьютерлар ривожланишда давом этмоқда ва яқин келажакда бутун диққат-эътибор бир қанча қурилмалараро бор нарсаларни синхронлаштиришга ва маълумотларни турли девайсларга ўтказиш имкониятига қаратилади. Вақт ўтиши билан, иловалар бир вақтнинг ўзида бир қанча қурилмаларда фойдаланиладиган булутли сервисларни сақлаб туриш учун ривожланиб боради.
Изоҳ (0)