Қримнинг электр таъминотидаги узилиш муаммоси ижобий ҳал этилди. Украина Қрим республикасини электр токи билан таъминлашда давом этмоқда. Бу ҳақда Қрим энергетика вазири Сергей Егоровнинг сўзларига асосланган ТАСС ахборот агентлигига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
«Украина Қримга чекланган миқдорда электр энергияси етказиб беришда давом этмоқда. ‘Укрэнерго’ томонидан узатилаётган электр энергияси ҳажми жуда камлиги туфайли Қримда электр энергиядан фойдаланишнинг тежамкор режимига ўтилади», — деб маълум қилди Сергей Егоров.
Унинг айтишича, Қрим бугун икки соат давомида электр токисиз қолгач, Украина томони билан олиб борилган музокаралар натижасида масалага ечим топилган.
Изоҳ (0)