Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбари Армен Багдасаров келгуси мавсумда япониялик мутахассисни жалб этмоқчи эканлигини айтди, деб хабар беради «Olamsport».
«Биз шартнома имзоладик. Бундан кейин бизнинг жамоага япониялик мутахассис тавсиялар бериб боради. Мутахассиснинг юртимизга бир йилда 3-4 марта келиши ҳамда жамоамиз билан 20—30 кун давомида Японияда машғулотлар олиб бориши кўзда тутилган.
Мутахассис жамоани назорат қилиб боради. Ҳозирча мутахассиснинг исмини ошкор эта олмайман, лекин бир нарсани маълум қилишим мумкинки, мутахассис япон терма жамоасида фаолият олиб борган машҳур спортчи, Олимпиадалар совриндори ва жаҳон чемпиони ҳисобланади», — деб таъкидлаб ўтди Багдасаров.
Изоҳ (0)