Осиёлик ишлаб чиқарувчиларнинг қиммат бўлмаган, бироқ сифатли смартфонлари Ўзбекистон бозорига кириб келишда давом этмоқда. Бундай гаджетларнинг навбатдагиси Хитойнинг Elephone компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Elephone G6 смартфони бўлди, деб хабар бермоқда «Mobinfo.uz».
Elephone компанияси смартфонларининг янги сериясига мансуб бўлган G6 моделида 5 дюймли 1280×720 пиксель ўлчамдаги IPS-дисплей, 1,7 ГГц частотага эга саккиз ядроли Mediatek MT6592 процессори, 1 Гб тезкор ва 8 Гб ички хотира, 2250 мА·соат қувватга эга батарея, 2 мегапиксели олд ва 13 мегапикселли орқа камера, Android 4.4 KitKat операцион тизими ўрнатилган.
Бир йиллик кафолат тақдим этиладиган смартфонга икки SIM-карта ўрнатиш мумкин. Ускунада Bluetooth, Wi-Fi, 3G, GPS хизматлари мавжуд. Смартфоннинг орқа тарафига эса бармоқ излари сканери ўрнатилган. Уни «Флешка»дан 735 минг сўмга харид қилиш мумкин.
Изоҳ (0)