АҚШда мамлакатнинг энг кекса вакили Конрад Жонсон 110 ёшда вафот этди, деб хабар беради «Кун» The Rockford Register Star газетасига таяниб.
Вафот этган америкалик қария дурадгор бўлган. У Иллинойс штатининг шимолий қисмида жойлашган Рокфорд шаҳрида яшаган.
Жонсон 1904 йил 19 январда Швецияда туғилган. У умрининг охирги йилигача соғлом бўлган ва ўзини яхши ҳис қилган. Бироқ бир неча ой олдингина пиёда юриш пайтида ҳассалардан фойдаланишни бошлаган.
У икки марта уйланган. Унинг биринчи турмуш ўртоғи 1988 йилда, иккинчиси эса 2002 йилда вафот этган.
Изоҳ (0)