Польшада ёпиқ иншоотда 100 ёшдан ошган қариялар ўртасида 60 метрга югуриш бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Янада қизиқарлиси, ушбу турнирда 104 ёшли Станислав Ковалски янги жаҳон рекорди билан биринчи ўринни қўлга киритди.
Ветераннинг қайд этган натижаси ёмон эмас – 19,72 сония! Аввалги рекорд америкалик Эверетт Хосак тегишли бўлиб, Хосак 2002 йили 27,29 сонияда масофани босиб ўтганди.
Изоҳ (0)