Москва вилоятида ёш қизчани гаровга олишда айбланаётган кишининг шахси аниқланди, деб хабар бермоқда ТАСС. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларининг сўзларига кўра, бу 22 ёшли тошкентлик Рустам Одилов эканлиги маълум бўлган.
Қайд этилишича, 22 декабрь куни Москва вақти билан соат 17:00 атрофида номаълум шахс Нахабинодаги уйга бостириб кириб, уйдаги қари аёлни чиқариб юборган ва унинг қиз неварасини қолдириб, уйда қулфланиб олган. Ёнида пневматик қуроли бўлган шахс ҳеч қандай талабни илгари сурмаган.
У ҳожатхонага кириб паспортларни ёқишга уринган. Уй деразаларига эса кечирим сўраб мурожаат қилинган ёзувларни илдириб чиққан. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга машинада бир эркак келиб, улар билан музокараларга киришишини маълум қилган. Бундай бўлмаслигига ойдинлик киритилгач, Россия Ички ишлар вазирлиги, Федерал хавфсизлик хизмати ва Тергов қўмитаси қўшма операцияни амалга оширган.
Қутқариб олинган тўққиз ёшли қизчага ҳеч қандай зарар етмаган. У операция вақтида бошқа хонадага иситиш тизимига кишанлаб қўйилган бўлган. Жиноятчи эса оёғидан яраланган ва шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)