Россия бош вазирири Дмитрий Медведев ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали Россиянинг АҚШ ва Украина билан муносабатлари янада кескинлашиши мумкинлигини маълум қилди.
«АҚШ президенти Россияга қарши қонунни имзолади. Унга биноан, АҚШнинг исталган президенти исталган вақтда мамлакатимизга қарши санкция киритиши мумкин. Жексон-Веник қонуни билан боғлиқ вазиятдаги каби Америка билан муносабатларимиз ўнлаб йилларга заҳарланди.
Украина президенти Олий Радага мамлакатнинг блокларга қўшилмаслик мақомидан воз кечиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Амалда бу НАТОга кириш учун ариза бўлиб, Украинани Россиянинг потенциал ҳарбий душманига айлантиради.
Ушбу иккала қарор ҳам ўта салбий оқибатларга олиб келади. Мамлакатимиз уларга жавоб қайтаришига тўғри келади», − деб ёзган Медведев.
Изоҳ (0)