Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси халқаро ноҳукумат ташкилоти 2014 йилда можароли ҳудудларда 60 нафар журналист ҳалок бўлганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«2014 йилда матбуот вакиллари ноодатий равишда кўп ҳалок бўлди. Улар Яқин Шарқ, Украина ва Афғонистондаги можаролар ва хавфли вазиятларни ёритиш учун чегараларни кесиб ўтган халқаро журналистлар, мухбирлар эди», − дейилган ташкилотнинг йиллик мурожаатида.
2014 йилда журналистлар учун энг хавфли ҳудудлар Сурия, Ироқ, Сомали, Исроил, Фаластин, Афғонистон, Парагвай ва Покистон бўлгани қайд этилган. Украинада эса 2001 йилдан буён илк марта журналистлар ҳалок бўлгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)