Каталониянинг «Барселона» клуби жамоа ҳужумчиси Неймар билан амалдаги шартномани 2022 йилгача узайтириш ниятида, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Айни дамда, каталонияликлар бу борада футболчининг агенти билан музокараларни бошлаган.
Неймарнинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2018 йилгача тузилган. Аммо клуб мураббийлар штаби футболчи кўрсатаётган ўйиндан мамнун бўлиб, шартномани яна узайтиришни мўлжалламоқда. Клуб раҳбарияти айни дамда 22 ёшни қарши олган бразилиялик футболчини «Барселона» учун жуда муҳим ўйинчи деб ҳисобламоқда.
Хабарларга кўра, клуб Неймарга 2022 йилгача мўлжалланган ва молиявий шартлари анча яхши бўлган янги шартнома таклиф этади.
Изоҳ (0)