Нью-Йоркнинг Бруклин ҳудудида 28 ёшли афро-америкалик Исмоил Бринсли икки нафар полициячини отиб ўлдирди ва ўз жонига ҳам қасд қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Тўппонча билан қуролланган жиноятчи полициячилар ўтирган авомобил ёнига келиб, ҳеч нима демасдан уларга қарата ўт очган. Бошқа бир полиция машинаси яқинлашаётганини кўргач, у метрога қочиб кирган ва ўзини ҳам отиб ўлдирган. Полициячилар оғир жароҳат билан шифохонага олиб борилган, бироқ уларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.Қайд этилишича, ушбу жиноят афро-америкаликларни ўлдирган полициячилар жавобгарликка тортилмагани учун қасос сифатида амалга оширилган. Қотилликдан олдин жиноятчи ижтимоий тармоқларда айнан шу ҳақида ёзиб қолдиргани аниқланган.
Изоҳ (0)