Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ФИФА ижроқўми 2018 йилда Россия мезбонлик қиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг ўтказилиш кунларини тасдиқлади, деб хабар беради «Stadion.uz» ФИФА матбуот хизматига таянган «Кун»га асосланиб.

Фото: ria.ru

Фото: ria.ru

Россиядаги жаҳон биринчилиги 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлигача бўлган кунлар оралиғида ўтказилади.

Шунингдек, чемпионат ўйинларини қабул қиладиган шаҳар ва ўйингоҳлар ҳам тасдиқланган. Унга кўра, турнир ўйинлари Россиянинг Москва, Калининград, Санкт-Петербург, Волгоград, Қозон, Нижний Новгород, Самара, Саранск, Ростов, Сочи ва Екатеринбург шаҳарларидаги 12 та стадионда ўтказилади.

Бундан ташқари, Россияда ЖЧ — 2018дан бир йил олдин, 2017 йилнинг 17 июнидан 2 июлигача бўлган вақт оралиғида Конфедерациялар Кубоги ўйинлари ҳам бўлиб ўтади. Конфедерациялар Кубоги учрашувлари учун эса Москва, Санкт-Петербург, Сочи ва Ростов шаҳарларидаги майдонлар тайёрланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)