Жамоатчилик фикрини ўрганиш бутунроссия жамғармаси томонидан ўтказилган сўров натижаларига биноан, россияликларнинг 30 фоизи ўз фарзандлари ва невараларининг давлат хавфсизлиги органларида ишлашини хоҳлаши маълум бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Сўров иштирокчиларининг 62 фоизи ушбу касб жамиятда ҳурматга сазовор бўлишини, 49 фоизи бу эзгу иш эканлигини, 46 фоизи юқори маош олишини, 22 фоизи яхши танишлар орттириш мумкинлигини, 20 фоизи эса кўплаб ижтимоий имтиёзларга эга бўлишини маълум қилган.
Сўров иштирокчиларининг 17 фоизи махсус хизмат ходимларини ақлли, 14 фоизи садоқатли, 8 фоизи кучли, 6 фоизи жиддий, 5 фоизи Ватанни севувчи, 5 фоизи журъатли, 4 фоизи адолатли ва 4 фоизи тартибли деб ҳисоблаши маълум бўлган.
Изоҳ (0)