Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бишкек шаҳрида ўтган «Қирғизистон — қисқа метражли фильмлар мамлакати» IV халқаро фестивалида ўзбекистонлик иқтидорли оператор ва режиссёр Азиз Аҳмеджанов махсус мукофотга сазовор бўлди, деб хабар беради «Sharh.uz».

Фото: sharh.uz

Фото: sharh.uz

Мазкур кинофестивалда МДҲ, Болтиқбўйи мамлакатлари ва грузиялик киноижодкорлар ўзининг ижодий ишлари билан иштирок этди. Фестиваль иккита танлов дастурини ўз ичига олган бўлиб, ҳар бири тўртта номинация бўйича баҳоланди. Фестивальда бадиий, ҳужжатли ва анимацион фильмлар намойиш этилди. Уч кун давомида томошабинлар ҳам ўзига манзур бўлган фильм учун овоз бериш ҳуқуқига эга бўлди.

Халқаро кинофестивалда оператор ва режиссёр Азиз Аҳмеджанов «16-уй» номли кинокартинаси билан иштирок этди ва ҳайъат аъзоларининг махсус мукофотига сазовор бўлди.

Ушбу киноасар Иккинчи жаҳон уруши воқеалари ҳақида ҳикоя қилади. Фильм сценарийси Мадина Йўлдошева билан ҳамкорликда ёзилган. Бош ролни Фатхулла Маъсудов ижро этган.

Фестиваль ғолиблари эсдалик совғалари — кинофестивалнинг махсус статуэткаси ва диплом билан тақдирланди. Азиз Аҳмеджанов айни пайтда океан ортида таҳсил олаётгани сабабли фестивалда шахсан ўзи иштирок эта олмади — мукофот унинг дадаси Азимжон Ахмеджановга топширилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк