Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова бир неча йиллардан буён ҳар йили қишнинг совуқ кунларида «Истиқлол» санъат саройида соғинган ва соғинтирган мухлислари учун концерт дастурини ҳавола этиб келади, деб хабар беради хонанданинг маъмури Нодир Хон Нуриддинов.
Бу йил ҳам анъанани давом эттирган ҳолда Гулсанам Мамазоитова февраль ойининг 9—14-саналарида «Сизни соғинди юрак» номли жонли ижродаги бир-бирини такрорламайдиган тароналари билан яккахон концерт дастурини тақдим этади.
Концерт дастури рэпертуаридан санъаткорнинг энг сара ва ҳали ҳеч қаерда куйланмаган жонли ижродаги янги қўшиқлари жой олган.
Изоҳ (0)