Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Интернетнинг Хитой сегментида Хэнань провинциясида яшовчи тўққиз ёшли Ню Цзижунинг Хитой раҳбари Си Цзиньпинга Марс сайёрасига миссия жўнатишни ва Владимир Путинга ўхшашни маслаҳат бергани ёзилган мактуб оммалашиб бормоқда, деб хабар берди The South China Morning Post.

Фото: AP

Фото: AP

Тўртинчи синф ўқувчиси ушбу мактубни мактабдаги ижодий дастур доирасида ёзган. Хат Си Цзиньпинга жўнатилмаган бўлса ҳам, боланинг отаси уни қизиқ деб ҳисоблаб интернетга жойлаштирган. Шундан кейин у Хитойнинг «Вейбо» ижтимоий тармоғида тезда тарқалиб кетган.

«Си амаки, АҚШ ва Россия, ҳаттоки Европа Иттифоқи ва Ҳиндистон Марсга миссия тайёрламоқда, биз ҳам шошилайлик. Си амаки, бироз вазн ташласангиз бўларди. Сиз Обама каби жуда озғин кўринмаслигингиз керак. Путинга ўхшасангиз − айни муддао», − деб ёзган Цзижу.

Боланинг мактубини бир нечта газеталар ва ҳаттоки «Синьхуа» агентлиги ҳам чоп этган. Бироқ тез орада бу хабар барча расмий нашрлардан олиб ташланган ва фақат ижтимоий тармоқларда қолган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар