Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 2015 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросимида ОАВ ходимлари иштирок этмади, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
«Arena.uz»нинг маълум қилишича, келаси йил ўзбек футболида фаолият кўрсатаётган барча мутахассис, мураббийдан тортиб, футболчигача ўйин олди-сотдисида иштирок этмайман дея, махсус декларацияга имзо қўяди. Декларациянинг бир нусхаси клубда, иккинчиси, ПФЛда, учинчиси халқаро Интерпол ташкилотида сақланар экан.
Қайд этилишича, ўзбек футболида олди-сотдиларга аралашаётган инсонларнинг исм-шарифи ОФКга маълум экан. Агар мутасаддиларимиз бунга қарши кескин кураш олиб боришмаса, ОФКнинг ўзи ишга аралашиб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қилиши айтилган.
Изоҳ (0)