Instagram ижтимоий тармоғи орқали актриса Асал Шодиева ҳамда хонанда Шоҳруҳхоннинг доимий ёнма-ён тушган фотосуратлари нимани англатишига ойдинлик киритилди, деб хабар бермоқда «Popcorn.uz».
Аслида мазкур суратлар яқиндагина ўз фаолиятини бошлаган MY5 телеканали орқали Янги йил кечасида тақдим этиладиган махсус кўрсатув учун тайёрланган экан.
Айнан, янги йил кечасида бу икки ижодкор турли хил образларда намоён бўлишади: Асал қизил шапкача, Шоҳруҳхон эса бўри, мушук ва бошқа образлар.
Изоҳ (0)