Оқ Уй расмий вакили Жош Эрнст АҚШ президенти Барак Обама яқин орада Кубага ташриф буюриши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
«Президентда шундай имконият пайдо бўлса, у буни рад этмаслиги керак», − деди Эрнст. Аввалроқ АҚШ ва Куба президентлари Барак Обама ва Раул Кастро икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқалар тикланганини тасдиқлаган эди.
Шунингдек, Гавана беш йил давомида ҳибсда сақланиб келинган америкаликни уч нафар кубалик озод қилиниши эвазига қўйиб юборган.
Изоҳ (0)