Россиянинг Астрахан шаҳридаги Давлат филармониясида 16 декабрь куни «Халқлар дўстлиги» номи остидаги халқаро маданий фестиваль ўтказилди. Бу ҳақда «12news.uz» нашрига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Астрахан шаҳар думаси ва Астрахан вилояти Миллий маданият маркази томонидан ташкиллаштирилган тадбирнинг асосий қисми саҳнада ўзбек миллий кийимлари кўргазмаси ва «Ўзбегим» рақс ансамбли раққосаси Зарнигор Жаҳоналиеванинг чиқишлари билан ўтди.
«Бундай тадбирларни мунтазам ўтказиб туришимиз керак, бу орқали халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мумкин. Шунингдек, ўз миллий қадриятларимизни тарғиб қилишда ҳам бундай чиқишлар муҳим рол ўйнайди», — дейди «Ўзбекистон» миллий маданий жамияти раҳбари Баҳодир Аминов.
Изоҳ (0)