Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин «Обшественное мнение» жамғармаси тадқиқотига кўра мамлакатда кетма-кет 15 марта «Йил одами» деб топилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

7 декабрь куни ўтказилган сўровда Россиянинг 43 ҳудудий бирлигидан жами 1500 киши қатнашган бўлиб, иштирокчиларнинг 68 фоизи Владимир Путинни сиёсатчилар ва жамоат арбоблари рейтингида биринчи ўринга қўйган. 2013 йилда бу кўрсаткич 32 фоизни ташкил қилгани қайд этилган.

Кейинги ўринлардан Россия либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский (4%), ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (3%), бош вазир Дмитрий Медведев (2%), мудофаа вазири Сергей Шойгу (1%) ва коммунистик партия етакчиси Геннадий Зюганов (1%) жой олган.

Сўров иштирокчиларининг 4 фоизи бошқа сиёсатчи ва жамоат арбобларини кўрсатган бўлса, яна 4 фоизи мамлакатда «Йил одами» номига лойиқ киши йўқлигини қайд этган. 17 фоиз иштирокчилар эса жавоб беришга қийналган.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар