Россияда доллар ва евронинг рублга нисбатан расмий курси рекорд даражада ошишда давом этмоқда. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар берди.
Тошкент вақти билан соат 17:11 да 1 доллар 80 рублдан ошиб кетди, 17:14 да эса 1 евро 100 рублдан ошиб кетди.
Қайд этилишича, бугун, 16 декабрь куни эрталаб доллар курси 65, евро эса 81 рублга кескин кўтарилиб кетган. Рубль курсининг бу даражада пасайиши охирги марта 1998 йилда кузатилган.
Изоҳ (0)