Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида К. Булекпаев соврини учун тезкор шахмат бўйича анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Антон Филиппов ҳам муваффақиятли иштирок этди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Якунда уч нафар гроссмейстер бир хил − 7 тадан очкога эга бўлиб қолишди. Турнир регламентига кўра, ғолиб номи қўшимча кўрсаткичларга биноан аниқланди. Унда мезбон шахматчи Евгений Владимиров ғолибликни қўлга киритди. Украиналик Александр Зубарев ҳамда ўзбекистонлик Антон Филиппов кучли учликдан жой олишди.
- Евгений Владимиров 7.0 53.5 40.00 38.5 2573 (2655) +0.79
- Александр Зубарев 7.0 51.5 39.50 36.0 2510 (2655) +1.60
- Антон Филиппов 7.0 51.0 37.25 35.5 2583 (2617) +0.34
Изоҳ (0)