АҚШнинг General Motors компанияси автомобилларининг ўт олдириш тизимидаги носозлик туфайли содир бўлган аварияларда камида 42 киши ҳалок бўлгани ва 58 киши жароҳат олгани маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
GM томонидан жабрланувчиларга товон пулларини тўлаш учун ёлланган адвокат Кеннет Файнбергнинг сўзларига кўра, август ойидан бери ўлим эҳтимоли бўйича товон учун 251 та, майиблик эҳтимоли бўйича товон учун 2705 та ариза қабул қилган. Ҳозиргача улардан 100 таси ўринли деб топилган. Шикоятлар 2015 йил 31 январгача қабул қилинади.
Қайд этилишича, GM 10 йил мобайнида Chevrolet Cobalt ва бошқа автомобилларининг ўт олдириш тизимидаги носозликлардан хабардор бўлган. Бироқ уларни 2014 йил февралидагина қайтариб олишни бошлаган. Бундай носозлик кўпинча автомобилнинг тўсатдан ўчиб қолишига, бошқарув тизими ва хавфсизлик ёстиғи ишламай қолишига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)