Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Остона ва Пекин Қозоғистон ҳудудида ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этишни кўзда тутувчи битимни имзолади, деб хабар бермоқда «РБК».

Фото: kashagan.today

Фото: kashagan.today

Келишув «Казатомпром» бошқарув раиси Нурлан Каппаров ва Хитой бош ядро энергетикаси корпорацияси бош директори Чжан Шанминь томонидан Остонада бўлиб ўтган учрашув якунида имзоланган. Ҳужжатда ядро ёқилғиси Хитой ва бошқа давлатлар атом электр станциялари учун ишлаб чиқарилиши қайд этилган.

Бундан ташқари, Остонада Хитой ва Қозоғистон ўртасида электр энергетикаси, халқаро ташувлар, молия ва кимё соҳаларида қатор битимлар имзоланган. Хитой делегациясининг ташрифи Қозоғистонга 14 миллиард долларлик инвестициялар келтириши тахмин қилинмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар