Фарғоналик шахс Тошлоқ туманида марғилонлик ҳайдовчи бошқарувидаги Matiz русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтиради. Бу ҳақда «Постда» газетасига асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Улар бироз юришгач, ҳайдовчи ўз юмушлари билан автомашинадан тушади. Бундан фойдаланган йўловчи автомашинани ҳайдаб қочади.
Бироқ у узоққа бора олмади. Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган автомашина ишқибозининг хатти-ҳаракатига энди тергов жараёнида ойдинлик киритиладиган бўлди.
Изоҳ (0)