Бугунги таомномада — «Оливье» салати
Ушбу таомни тайёрлаш учун тахминан 40 дақиқа вақт ва 15 635 сўм талаб этилади.
Зарур масаллиқлар:
- 200 г колбаса
- 2 та картошка (тахминан 200 г)
- 2 та сабзи (200 г)
- 3 та тухум
- 2 та маринадланган бодринг (200 г)
- 1 банка маринадланган кўк нўхат
- 100 г майонез
- туз
- мурч
Тайёрланиши:
1. 200 граммдан картошка ва сабзи ҳамда 3 та тухумни сувда қайнатиб пиширамиз ва пўстидан тозалаймиз.2. Сўнг уларни кичик кубик шаклида тўғраймиз.
3. 200 грамм маринадланган бодринг ва шу миқдордаги колбасани ҳам майда тўртбурчак шаклида тўғраб оламиз.
4. Тўғраб тайёрланган масаллиқларни, шунингдек бир банка кўк нўхатни каттароқ идишга соламиз.
5. Устига 100 г майонез, таъбга кўра туз ва мурч қўшиб, барчасини аралаштирамиз.
6. Тайёр салатни ликопчага солиб, ўз фантазиямизга кўра безатамиз.
«Оливье» салати тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Ушбу салатни тайёрлашда фойдаланилган маҳсулотларни Korzinka.uz супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин.
Уларнинг нархлари билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин. Нархлар 8 декабрь ҳолатига келтирилган.Рукн ҳомийси — Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи.
Таомни тайёрлашда берган кўмаги учун Тошкентдаги Oshxona.uz ресторани ва шахсан бош ошпаз Чустийга миннатдорчилик билдирамиз.Рукнимизнинг кейинги сонларида «Винегрет», «Тошкент» ва юнонча салатларни тайёрлаймиз ҳамда улар билан янги йил дастурхонини безатамиз.
Изоҳ (0)