Рим Папаси Франциск Хитой билан нозик муносабатлар туфайли Тибетнинг диний етакчиси Далай Лама билан учрашишдан бош тортди, деб хабар бермоқда «Tengrinews.kz».
Аввалроқ Римга ташриф буюрган Далай Лама Рим Папаси билан учрашишни сўрагани хабар берилган эди. Ватикан вакили Папа тибетлик буддистлр етакчисини қаттиқ ҳурмат қилиши, бироқ равшан сабалар туфайли у билан учрашишни рад этганини маълум қилган.
Қайд этилишича, Ватикан Хитой билан муносабатларини яхшилаш учун қилинаётган ҳаракатлар йўққа чиқишини истамаяпти. Далай Лама вакили у Папа билан учрашолмаслигидан хафалигини, бироқ Ватикан раҳбарига ноқулайлик туғдиришни истамаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)