Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британияда 11 долларга 14 та кичик шардан иборат янги йил безаклари сотиб тугатилди, деб хабар беради «Российская Газета».

Соқол учун мўлжалланган арча ўйинчоқлари. Фото: rg.ru

Соқол учун мўлжалланган арча ўйинчоқлари. Фото: rg.ru

Мазкур безакларнинг ўзига хослиги шундаки, улар соқолга осонгина илиб қўйиш имконини берадиган махсус боғич-тўғноғич билан жиҳозланган. Бундай ноодатий безакларни харид қилишни истаганлар кўплиги боис ҳозирда сотувчилар ушбу маҳсулотларнинг янгилари етказиб берилишини кутмоқда.

Қайд этилишича, соқол учун мўлжалланган янги йил безакларининг муаллифлари Буюк Британиянинг реклама агентликларидир. Фақатгина Британияда сотилаётган мазкур безакларни харид қилаётганларнинг асосий қисмини 18—40 ёшдаги эркаклар ташкил қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 трлн сўм кредит ажратилади
Маҳаллий
Ўзбекистонда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади
Маҳаллий
Абдуқодир Мўминов товламачилик ва фирибгарликда айбланмоқда