Мексикалик киноактриса Канкун — Мехико йўналиши бўйича парвоз қилаётган йўловчи самолётни бошқарди, деб хабар беради «Кун».
Самолёт учувчиси Мексикада машҳур бўлган киноактриса Эсмералда Угалденинг сўровига кўниб, унга бир неча сония йўловчи авиалайнерини бошқаришга рухсат берди.
Самолёт бортида бўлган 128 нафар йўловчининг ҳаёти хавф остига қўйилди. Агар киноюлдуз ўзининг самолётни бошқараётган фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойламаганида, бу ҳодиса эътибордан четда қолиши ва ҳеч қандай оқибатларга олиб келмаслиги ҳам мумкин эди.
Бироқ бу фотосуратлар катта ғавғо кўтарилишига ва охир-оқибат учувчининг ишдан кетишига сабаб бўлди.
Изоҳ (0)