Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Юрий Саркисян Австралияда ўтадиган Осиё кубоги баҳсларида Ўзбекистон миллий терма жамоасидан ижобий натижалар кутмоқда. Бу ҳақда фахрий мутахассис «Sports.uz» порталига берган интервьюсида таъкидлаб ўтди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
«Ҳар қандай мамлакатнинг футболига терма жамоаси кўрсатаётган ўйин ва эришаётган ютуқларига қараб баҳо беришади. Мен жамоамиздан ёрқин ва самарали ўйинларни кутяпман. Чунки юртимизда спортнинг бу тури ривожи учун барча шароитлар яратилган. Термамизнинг тўлақонли тайёргарлик кўриши учун ҳам жиддий эътибор берилди.
Мураббийга ‘Мана бу футболчини таркибга олиш керак, мана бунисини олмаслик лозим’, деб маслаҳат беришдан осони йўқ. Мураббий ўз кўзи билан кўриб, терма жамоа сафига айни пайтда юқори даражадаги спорт тайёргарлигига эга бўлган ўйинчиларни чақиради. Таркибимизда Осиё даражасидаги юқори савияда футбол кўрсатиш имкониятига эга футболчилар мавжуд. Насиб қилса, улардан яхши натижаларни кутамиз», — деди Саркисян.
Изоҳ (0)