Наманган вилояти ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президент раҳнамолигида аҳоли, хусусан, ногирон ва жисмоний имконияти чекланган инсонларни ижтимоий муҳофаза қилиш, улар ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида ҳис қилиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу борадаги давлат дастурлари ижросини таъминлашга катта маблағ йўналтирилаётгани алоҳида таъкидланди.
«Шифо масканимиз 50 ўринга мўлжалланган, — деди Наманган вилояти ногиронлар учун минтақавий реабилитация маркази директори Файзулло Дадабоев. — Асосан физиотерапия усули билан даволашга ихтисослашган муассасамизнинг неврология, травматология, терапия, реанимация каби бўлимлари замонавий тиббий воситалар билан жиҳозланди. Бу кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади».
Изоҳ (0)