Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳузуридаги «Ободонлаштириш объектларини назорати» ДУК томонидан тақдим қилинган маълумотномага кўра, жорий йилнинг декабрь ойи якунигача бир нечта кўчаларда ер қазиш ва таъмирлаш ишлари давом эттирилиши мўлжалланмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
1. Яккасарой тумани, Глинка кўчасида «МВД» ОКС ташкилоти томонидан ЦДС ва Марказ учун қурилиш майдонига ер ости муҳандислик тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати: 2014 йил 13 декабрь.
2. Юнусобод тумани, Сайилгоҳ кўчасида Тошкент Давлат Юридик Университети ҳудудига СУ-50 «12-Трест» томонидан паст кучланишли кабел тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати: 2014 йил 14 декабрь.
3. Миробод тумани, Фарғона йўли кўчасида «Тошелектроаппарат» МЧЖ ҲК томонидан ўрта босимли газ ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати: 2015 йил 10 январь.
4. Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчасида «Алоқачи муҳандис сервис» МЧЖ томонидан телефон тармоқларида юзага келган бузилиш бартараф этилмоқда. Ишнинг муддати: 2014 йил 11 декабрь.
5. Шайхонтоҳур тумани, Қоратош (А. Хаджаев) кўчасида «Стар Мастер Групп» МЧЖ томонидан 1-ШКШга катта кучланишли кабел тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати: 2015 йил 30 январь.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар кўчалари чорраҳаларига ташқи кузатув камералари ўрнатиш мақсадида олиб борилаётган, шунингдек турли сабаблар туфайли авария содир бўлганда амалга ошириладиган тезкор созлаш, қазиш ва таъмирлаш ишлари бундан мустасно.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳаракатланиш вақтидаги ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраган.
Изоҳ (0)