«Реал» ўзининг 17 нафар мухлисидан йиллик абонементларни олиб қўйишни мўлжалламоқда, деб хабар беради «Stadion.uz».
Ушбу мухлислар «Сельта»га қарши ўйинда (3:0) Лионель Месси ва «Барселона» шаънига номақбул сўзлар орқали ҳайқиргани учун шундай тарзда жазоланади.
Клуб тартиб-интизом қўмитаси видеоёзувни ўрганиб чиқиб, «Сантьяго Бернабеу»нинг жанубий трибунасида ўтирган мухлислар орасидан айбдорларни аниқлади.
Айбдор мухлислар учун стадион йўллари беркитилади.
Изоҳ (0)