Бразилиянинг Жуис-ди-Фора шаҳрида бўлиб ўтаётган мактаб ўқувчилари ўртасидаги шахмат бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров чемпионликни қўлга киритди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Тўққизинчи турда Қозоғистон вакили Ансат Абилмансуров билан дуранг ўйнаган Жавоҳир 8,5 очко билан 9 ёшгача бўлган болалар мусобақасида биринчи ўринни эгаллади.
Унинг укаси Исломбек Синдоров эса 7 ёшгача бўлган болалар мусобақасининг сўнгги турида россиялик Николай Соловёвни мағлуб этиб, 7,5 очко билан учинчи ўринни эгаллади. Аслида Исломбекнинг очколари Ҳиндистон ва Мўғулистон вакиллариники билан тенг. Фақат қўшимча кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон вакили учинчи поғонадан жой олди.
Изоҳ (0)