Россия чемпионатининг 16-турида Москванинг «Локомотив» клуби ўз майдонида «Урал»ни қабул қилди ва ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Ўйиннинг 90-дақиқасида бурчак тўпидан кейин Даме НъДое дарвозани яқин масофадан ишғол қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов бошланғич таркибда майдонга тушди ва ўйиннинг 24-дақиқасида жароҳат олди. «Урал» футболчиси Александр Ерохин унинг тиззасига тепди. Ўзбекистонлик футболчи 3-4 дақиқа майдонда оқсоқланганча ҳаракат қилди, аммо ўйинни давом эттира олмади. Ўйиннинг 30-дақиқасида унинг ўрнига Неманя Пейчинович туширилди.
Денисовнинг жароҳати қай даражада жиддийлиги тиббий кўрикдан кейин аниқланади. «Локомотив» 7 декабрь куни «Терек» билан баҳс юритади. Бу ўйинда Виталий жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.
Изоҳ (0)