Белоруссия президенти Александр Лукашенко ўз мамлакати озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги бўйича Россиядан ярим аср олдинда туришини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Кимнинг маҳсулотлари хавфсизроқ деган масала кўтарилганда нафақат белоруссияликларнинг, балки исталган россияликнинг ҳам кулгиси келади. Мендан хафа бўлишмасин-у, бироқ Россия маҳсулотларнинг хавфсизлиги бўйича Белоруссиядан ярим асрга ортда қолмоқда», − деди Лукашенко.
Аввалроқ, 26 ноябрь куни Белоруссиянинг яна саккизта корхонаси ишлаб чиқарадиган маҳсулотларнинг Россияга олиб кирилиши чеклангани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)