Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Мексикада давом этаётган ЖЧ-2014 баҳслари гуруҳ босқичи 2-турида Ирландия терма жамоаси устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати.
Мавзур Умархўжаев қўл остидаги Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 1 декабрь, душанба куни Ирландия терма жамоасига қарши майдонга тушди.Учрашув тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб бўлинганди − 1-таймни 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаган Ўзбекистон футболчилари якунда 6:1 ҳисобида зафар қучишди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақадаги дастлабки учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Украина устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Бразилия терма жамоасига қарши баҳс олиб борилади. Учрашув 2 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтади.
Мавзур Умархўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ногирон-ампутантлар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони саналади ва терма жамоа Мексикадаги Жаҳон чемпионатида ўз унвонини ҳимоя қилади.
Маълумот ўрнида, Мексиканинг Кулиакан шаҳри мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатида жами 22 та терма жамоа иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)