Бишкекда итлар томонидан таланган аёл жасади топилди. Бу ҳақда Қирғизистон пойтахти ички ишлар бошқармасига асосланиб, «24.kg» хабар бермоқда.
1 декабрь кечаси Бишкекда яшовчи киши милицияга итлар унинг ҳовлисига таланган жасадни келтириб ташлаганини маълум қилган. Воқеа жойига етиб келган тезкор гуруҳ жасадни темир йўл яқинидан топган.
Экспертиза хулосаларига кўра, жасад бу ерда бир неча кун ётган. Аёл совуқ уриши оқибатида ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, милиция аёлнинг шахсини аниқлашга уринмоқда.
Изоҳ (0)