Болгария терма жамоаси ва «Барселона»нинг афсонавий футболчиси Христо Стоичков 2015 йил баҳорида Россия президенти Владимир Путин билан учрашади, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
Болгария матбуотининг хабар беришича, 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бағишланадиган Кремлдаги учрашув чоғида Стоичков ўз фаолиятидаги энг қимматли совринларнинг нусхаларини Путинга топширади.
Христо Стоичков 1994 йилда ютишга муваффақ бўлган йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп» ҳамда йилнинг энг кучли тўпурарига бериладиган «Олтин бутса» совринларининг нусхаларини Россия президентига совға қилади.
Изоҳ (0)