Араб давлатлари лигаси (АДЛ)га аъзо мамлакатларнинг Ташқи ишлар вазирлари мустақил Фаластин давлати ташкил этилишининг муддатлари кўзда тутилган резолюция лойиҳасини БМТ Хавфсизлик кенгашига йўллади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Вазирлар Қувайт, Мавритания, Иордания вакиллари, шунингдек, АДЛ раҳбари Набил ал-Арабийдан иборат қўмита ташкил этган. Қўмита фаолияти АДЛ томонидан ишлаб чиқилган резолюция халқаро жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланишига эришиш йўлида ҳаракат қилишга йўналтирилади.
Аввалроқ, Испания парламенти Фаластин давлатини тан олиш тўғрисидаги резолюция юзасидан рамзий овоз беришни ўтказиш ниятини маълум қилганди. Октябрь ойида эса бу каби овоз беришлар Буюк Британия ва Ирландия парламентларида бўлиб ўтган.
Шунингдек, октябрь ойида Швеция Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган бўлиб, декабрда Франция парламенти ҳам Фаластиннинг ҳуқуқий мақоми масаласини овозга қўйиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)