2014 йилнинг 30 ноябрь куни АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига Ўзбекистон — АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раундида иштирок этиш учун келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
АҚШ делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Олий Мажлиси Сенати ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.
Изоҳ (0)