ОФК Ижроқўми 2015 йил бўлиб ўтадиган Осиё чемпионлар лигаси учун квоталарни тасдиқлади. Унга кўра, Ўзбекистон «3+1» ўринга эга бўлди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Шу тариқа, «Пахтакор», «Локомотив» ва «Насаф» жамоалари ўз иштирокини гуруҳ босқичидан бошлайди. «Бунёдкор» эса саралашнинг учинчи босқичидан мусобақага киришади. «Қалдирғочлар» битта ўйиндан иборат саралаш ўйинини ўз майдонида ўтказади.
Ғарб минтақасида Саудия Арабистони, Эрон ва Ўзбекистонга «3+1», БААга «2+2» ва Қатарга «1+2» кўринишида квоталар тасдиқланди. ОЧЛ гуруҳ ва саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 11 декабрь куни бўлиб ўтади.