«Реал» жамоаси раҳбарияти Абу-Даби Миллий банки билан 3 йиллик шартнома имзолади. Араблар билан тузилган шартномадан кейин, «қироллик клуби»нинг рамзига кичик ўзгартирилиш киритилиб, жамоа эмблемасидаги тожнинг юқорисида ўрнатилган хоч тасвири олиб ташланди. Бу ҳақда The Guardian нашрига асосланиб «Kun.uz» хабар берди.
Бундай янгича кўринишдаги логотип Яқин Шарқ ва бошқа кўпчилик мусулмонлар яшайдиган ҳудудлар учун ишлаб чиқилган. Бундан мақсад хоч тасвири орқали мусулмонларнинг норозилигига учрамаслик ҳисобланади. Бу ҳудудларда сотиладиган жамоа либослари ва бошқа атрибуткаларида хочсиз эмблема бўлади.
Қайд этиш жоизки, Европадаги ўйинларда «Реал» эскича кўринишдаги, христианлик рамзи туширилган либосларда ўйнашда давом этади.
Изоҳ (0)